Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир Жиззах вилоятида АКТ ривожи билан танишди (фото)

Вазир Жиззах вилоятида АКТ ривожи билан танишди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, у Дўстлик тумани телекоммуникация боғламаси ва почта алоқаси бўлими фаолияти билан яқиндан танишди, тумандаги Манас қишлоғида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлиги ҳолатини ўрганди. Шунингдек, Ғаллаорол тумани телекоммуникация боғламаси ва почта алоқаси бўлими, Жиззах вилояти почта филиали, Жиззах вилояти электромагнит мослашув хизмати, Жиззах радиотелевидение узатиш станцияси, вазирликнинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини билан қизиқди.

Вазир Шуҳрат Содиқов учрашувлар давомида, энг аввало, ходимларга муносиб иш шароитларини яратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Вазир, ўз сафари доирасида вазирлик иштирокида Жиззах эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган Оптик тармоқларни қуриш учун пассив қурилмалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «ZTT Telecom» МЧЖ, Телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Broadband Solutions» МЧЖ ҳамда видео ва IP-телефон аппаратлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Smart Vision» МЧЖ қўшма корхоналарии фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Вазир ҳудудларда изчил равишда ўтказиб борилаётган ўрганишлардан соҳа корхона ва ташкилотлари ўзларига тўғри хулоса чиқариб, жойларда ижобий ўзгаришлар бошланганини алоҳида эътироф этди. Айни пайтда, тизимдаги корхона ва ташкилотлар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ижро интизоми назоратини янада сифатли ва самарали ташкил қилиш, соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳажмини ошириш, даромадларни кўпайтириш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов узоқ йиллар давомида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларини вазирликнинг ташаккурномаси билан тақдирлади ҳамда қимматбаҳо совғалар топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг