Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вьетнам 5G-алоқа билан Тўртинчи саноат инқилобини амалга оширмоқчи

Вьетнам 5G-алоқа билан Тўртинчи саноат инқилобини амалга оширмоқчи

Фото: «CIO Asia»

Вьетнам ахборот вазири Нгуен Мань Хунг мамлакат тез орада 5G-алоқани жорий этишини билдирди. Вазирнинг айтишича, бу нафақат Вьетнам, балки жаҳон телекоммуникациялар соҳаси учун ҳам катта сакрашдир. Бу ҳақда «Regnum» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Янги тармоқ 4G-стандартга нисбатан маълумотларни 50-100 карра тез узатади. Мамлакатда чоп этиладиган «Tuoi Tre» нашрининг ёзишича, 5G нинг жорий этилиши Вьетнамдаги Тўртинчи саноат инқилобининг ажралмас ва истиқболли қисми саналади.

«Viettel» компанияси стратегик директори Нгуен Ву Лиунинг айтишича, 5G-тармоқнинг бир квадрат километр қопламида бир пайтнинг ўзида миллионтагача қурилмани ишлатса бўлади.

Вьетнам ҳукумати 5G-алоқани 2020 йилда ишга туширишни режалаштирган. 2019 йили тармоқ техник синовдан ўтказилади. Мамлакат радиочастоталар бошқармаси ушбу тармоқда техник муаммоларнинг олдини олиш учун унга алоҳида частота ажратди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг