Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Видео: Элон Маскнинг туннеллари учун яратилган электробус

Видео: Элон Маскнинг туннеллари учун яратилган электробус

Фото: «Рopmech.ru»

«SpaceX» ва «Tesla» компаниялари асосчиси Элон Маск ўзининг «Twitter»даги саҳифасида «The Boring Company» томонидан яратилаётган, шаҳарлар остидаги туннеллар учун мўлжалланган электробус концепти тасвирланган видеони эълон қилди, деб хабар берди «Hi-Tech.mail.ru».

«Ўйлашимча, бу транспорт воситасини туннеллар ва лифтлар ўртасида автоматик равишда йўналишини ўзгартиришга қодир, соатига 241 километр тезликда ҳаракатлана оладиган ерости автобуси деса бўлади», — деб ёзади Маск.

Бизнесменнинг маълум қилишича, «The Boring Company» транспорти автомобиллар учун эмас, балки пиёдалар ва велосипедчилар учун муҳим. Шунингдек Маскнинг айтишича, бутун шаҳар бўйлаб жойлашадиган кўплаб жуда кичик станцияларни барпо этиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг