Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Видео: Роботлар мустақил сайр қилиб юрибди

Видео: Роботлар мустақил сайр қилиб юрибди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Boston Dynamics» компанияси ўз маҳоратини намоён этган роботларнинг бир неча роликларини эълон қилди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Улардан бирида «SpotMini» — «тўрт оёқли темир дўстимиз» тўсиқларни босиб ўтиб, ҳатто зина орқали кўтарилган ҳолда офис ва лаборатория бўйлаб мутлақ мустақил ҳаракат қилмоқда.

«SpotMini» олд, орқа ва ён камераларидан фойдаланган ҳолда атроф-муҳитни сканер қилади, шундан кейин олинган маълумотлар асосида йўналишни танлайди. Аввалига робот қўлбола усулда ўргатилган бўлиб, кейин эса камералар ёрдамида ўзи ўрганган. Натижада видеодан кўриш мумкинки, робот мутлақ мустақил равишда 6 дақиқа давомида ҳаракатланган.

Бу вақтда эса «Boston Dynamics»нинг иккинчи «Atlas» роботи очиқ ҳавода айланганини кўриш мумкин. «Atlas» аввалроқ сальто отгани билан барчага танилган эди, бироқ бу сафар у очиқ муҳитда мустақил югуриб юрибди ва унчалик катта бўлмаган тўсиқларни ошиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг