Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Видео: «Samsung» ўз видеоролигида «iPhone 6»ни мазах қилди

Видео: «Samsung» ўз видеоролигида «iPhone 6»ни мазах қилди

Фото: «Vinegret»

«Samsung» компанияси ўзининг «Galaxy S9» смартфонига бағишланган рекламасида янги флагманни «iPhone 6» билан солиштирди, деб хабар берди «VC.ru».

Видеороликда «iPhone» эгаси ҳар куни турли муаммоларга дуч келади: аввалига телефон рейс қўнаётган вақтда «Wallet» дастурини очмайди, унда фильм кўриб бўлмайди, кейин эса ёмғир остида ишлашдан тўхтаб қолади. Қиз кун давомида «Samsung» фойдаланувчиларини кузатади — уларнинг смартфонлари ҳар қандай шароитда ҳам ишлайверади.

Ролик қаҳрамони бўлган қиз муаммолардан кўзида ёш билан «Apple» дўконига ёрдам сўраб боради. Дўкон ходими эса аёлга аввалги тезликни қайтариш учун самарадорликни бошқариш функциясини ўчириб қўйиш мумкинлигини, бироқ бу ҳолда смартфон тўсатдан ўчиб қолишини маълум қилади.

Қиз «Galaxy S9» харид қилиб, уйга қайтади. Йўлда эса қўлига ўғлини кўтариб олган эркакка дуч келади, унинг соч турмаги шакли «iPhone X»ни эслатиб юборади.

«The Verge» нашрининг ёзишича, рекламада бундай ҳолатдан чиқишнинг энг мақбул усули —29 доллар эвазига янги батарея сотиб олиб, смартфондан аввалгидек фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг