Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Википедия» ёпилиши мумкинми?

«Википедия» ёпилиши мумкинми?

Фото: «Itc.ua»

 

Европарламент муаллифлик ҳуқуқлари йўриқномасини кўриб чиқиши арафасида «Википедия»нинг Европа сайтлари иш ташлаш қилди, деб хабар берди «Newsru.com»

Шу куни, масалан, латиш тилида ишловчи «Википедия» очилмаган. Сайтга кирувчилар қуйидаги ёзувларни ўқишди:

«Агарда бу йўриқнома маъқулланса, у интернетдаги сўз эркинлигини бўғиб қўяди. Ахборот ҳамжамиятида қатнашувни рағбатлантирув ўрнига интернетдаги эркинликларга чеклов қўйилмоқда».

Кеча худди шу ҳолатни италян «Википедия»сида ҳам кузатдик. Италияликлар ҳатто йўриқноманинг қабул қилиниши «Википедия»ни ёпишгача олиб келиши мумкин деб ҳисоблашяпти.

Юқоридаги ҳамкасбларига испан ва эстон «Википедия»ларини юритувчилар ҳам қўшилишди.

Асосий эътироз йўриқноманинг 11 ва 13-моддаларига билдириляпти. 11-модда интернет-сервислар контент ишлаб чиқарувчилар, жумладан, ОАВ билан лицензия келишуви тузиб, уларга берилаётган ҳаволалар учун пул ўтказиб туришини кўзда тутади. 13-моддада эса фильтрлар ўрнатиш талаби қўйилган, уларга қараб муаллифлик ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинаётгани кузатиб борилади.

Бундай тизим ҳозир «YouTube» видеохостингида (бир текис бўлмаса-да) ишлаб турибди.

Йўриқномага интернетдаги кўплаб таниқли инсонлар, жумладан, Бутунжаҳон ўргимчак тўри асосчиси Тим Бернерс-Ли ҳам қарши чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг