Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Visa» тўлов карталарига бармоқ изи сканери қўшилди

«Visa» тўлов карталарига бармоқ изи сканери қўшилди

Фото: «NV.ua»

«Visa» карталарга ўрнатилган бармоқ изи сканери ёрдамида транзакцияларни амалга оширишни «Mountain America Credit Union» ва «Bank of Cyprus» банклари ўртасида синовдан ўтказишни бошлади, деб хабар берди «NV.ua».

«Таклиф этилган барча вариантлар орасида дўконларда тўловларни амалга ошириш учун аутентификация воситаси сифатида бармоқ изи орқали биометрик идентификацияни амалга ошириш таклифи энг кўп овоз тўплади (50 фоиз)», — дейилади хабарда.

Бунинг учун фойдаланувчилар ўзининг биометрик маълумотларини тизимга киритиб қўйишлари лозим бўлади. Компаниядагиларнинг тасдиқлашича, мижозга тегишли маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида бармоқ излари фақатгина картада сақланади.

«Visa» эгаси бармоғини картага ўрнатилган сканер-чипга теккизганида транзакция тасдиқланса, картадаги индикатор яшил рангда ёнади, агар амалга ошмаса — қизил. Агарда бармоқ босилмаса, анъанавий равишда ПИН-код орқали тўлов амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг