Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«VOLT» — йўлда қолиб кетган электромобилларни қувватлантиришга мўлжалланган дрон

«VOLT» — йўлда қолиб кетган электромобилларни қувватлантиришга мўлжалланган дрон

Фото: «Hi-News»

Дизайнер Ине Бак овлоқ жойларда қолиб кетган электромобилларни қувватлаш учун хизмат қиладиган дронлар ҳақидаги ғояни ўртага ташлади, деб хабар берди «Hi-News».

Дроннинг «оёқчалари» қимматбаҳо автомобилни тирнаб қўймаслиги учун юмшоқ қилиб ишланган ва унга ўрнатилган камера ҳамда бошқа датчиклар тўсиқлараро эҳтиёткорлик билан учиш имкониятини беради. Дрон ичига аккумулятор ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида электромобилни қувватлантириш мумкин бўлади.

«VOLT» номини олувчи сервисдан фойдаланиш учун махсус мобил дастурнинг ўзи кифоя қилади, шунингдек, дастурда дронларнинг энг яқин станцияси қаерда жойлашгани ҳам кўрсатиб турилади. Битта тугмани босиш орқали дронни чақириш мумкин — у GPS ёрдамида керакли йўналишни танлаб, қайси автомобил қувватлантиришга «муҳтож» эканлигини аниқлайди. Ўзи келиб қувватлантиради ва кейин яна учиб кетади. Хизмат учун тўлов ҳам айнан ўша дастур ёрдамида амалга оширилади.

Бироқ бу ҳозирда шунчаки ғоялигича қолмоқда, уни кундалик ҳаётга тадбиқ этиш учун сармоядорлар ва кучли мутахассислар керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг