Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«WhatsApp» эндиликда ёлғон хабарлар ва спамларни блоклайди

«WhatsApp» эндиликда ёлғон хабарлар ва спамларни блоклайди

Янги функция ҳозирча сервиснинг iOS-версиясида синовдан ўтказилмоқда.

Фото: «4PDA»

Дунёдаги энг машҳур мессенжерлардан бири «WhatsApp» сервиси дастурчилари ўз платформасида ёлғон хабарлар тарқалишига нуқта қўйишмоқчи. Бундан ташқари, улар мессенжерни спамлардан максимал даражада тозалашни ҳам мақсад қилишган, деб хабар берди «4PDA».

Маълумотларга кўра, бунинг учун мессенжерга янги огоҳлантирув тизими ўрнатилади. Ушбу тизим спамларнинг тарқалиш хавфи ҳақида фойдаланувчиларни огоҳлантиради. Агар битта хабар 25 мартадан ортиқ юборилса, сервис фойдаланувчини юборилаётган маълумот спам эканлигидан огоҳ этади.

Агар сиз ўша хабарни 25 мартадан ортиқ юборишни истасангиз «Broadcast List» функциясидан фойдаланишингизга тўғри келади. «Broadcast List» функцияси хабарни бир вақтда бир нечта одамга юбориш имконини беради. Аммо хабарларни фақат сизнинг рақамингизни ўз телефони хотирасига сақлаб қўйганлар қабул қила олди.

Янги функция ҳозирча сервиснинг iOS-версиясида синовдан ўтказилмоқда. У қачондан бошлаб амалга киритилиши ҳали номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг