Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«WhatsApp»да рақамни ўзгартириш функцияси пайдо бўлди

«WhatsApp»да рақамни ўзгартириш функцияси пайдо бўлди

Фото: «Hi-News»

«Telegram» билан ўтган ҳафта содир бўлган оммавий узилишдан сўнг, кўпчиликнинг ёдига тушиб қолган «WhatsApp» мессенжерида рақамни ўзгартириш функцияси ишга тушди.

Мазкур янгилик янгиланган «Android» операцион тизимига қўшилган. Шунингдек, у яқин орада «iOS» ва «Windows»лар учун ҳам пайдо бўлади, деб хабар берди «MobInfo.uz».

Янги функция барча маълумотларни бир рақамдан бошқа бир телефон рақамига ўтказиш имконини беради. Бунда ҳатто огоҳлантириш келмаслиги ҳам мумкин. Ёзишмалар тарихи, медиафайллар ва бошқа маълумотлар тўлиқ ҳажмда сақланади. Маълумотларни янги рақамга ўтказишни фойдаланувчининг ўзи танлайди, шу билан бирга у бу ҳақида кимни огоҳлантириш керак ёки керак эмаслигини ҳам ўзи ҳал қилади.

Оммавий гуруҳларда рақам ўзгаргани ҳақида хабар боради.

Айни вақтда мазкур функция «WhatsApp»нинг «Android 2.18.97» тизимига мўлжалланган версиясида синовдан ўтказилмоқда. Мессенежернинг янги функция ўрнатилган версияси апрелда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, «WhatsApp» дастурчилари ёзишмаларни ўчириб ташлаш функциясини такомиллаштирган эди. Эндиликда хабарлар жўнатилган бўлса, уни ҳатто бошқа қурилмадан туриб ҳам ўчириш мумкин. Фақатгина хабар жўнатилганига 68 дақиқадан ошмаган бўлиши керак.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг