Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Wi-Fi хизматидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Wi-Fi хизматидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Фото: «gadgets.ndtv.com»

Жорий йилнинг 12 октябридан янги Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари жорий этилади. Айни пайтда амал қилаётган қоидалар шу санадан эътиборан ўз кучини йўқотади, деб хабар бермоқда «Норма».

Ҳужжат ахборот технологиялари соҳасидаги замонавий имкониятлар ва талабларга мос равишда актуал тус олган. Унда бугунги кунда кенг тарқалган «Wi-Fi хизматлари», «IP-телевидение», «IP-телефония», «маълумотлар узатиш тармоғи оператори/провайдери», «хостинг хизматлари» сингари ва бошқа тушунчалардан фойдаланилган ва изоҳланган.

Абонентларни хабардор қилиш

Абонент маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун оператор ёки провайдер билан ёзма ёки электрон шаклда шартнома тузади. Абонентларга хизмат кўрсатиш сифатини ва хизматларни кўрсатувчилар билан ўзаро ҳамкорликни яхшилаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар қабул қилинган.

Биринчидан, оператор ёки провайдер абонентларга қуйидаги ахборотни тақдим этиш учун куну тун ахборот-маълумот бериш бўйича хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этади: 

  • маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари ва уларнинг тарифлари тўғрисида;
  • абонент шахсий ҳисобварағининг ҳолати, хизмат ҳақини тўлаш бўйича қарздорлик тўғрисида;
  • техник носозликлар тўғрисида;
  • абонент олган хизматлар: маълумотлар узатиш вақти, тезлиги, олинган ва (ёки) узатилган ахборот ҳажми, трафик қолдиғи тўғрисида. Ушбу маълумотлар, ш.ж. абонент пул маблағлари ҳаракатининг ҳисоби автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизими ёрдамида юритилади. 

Иккинчидан, хизматларни кўрсатувчиларга хизматлар учун тарифлар ўзгариши тўғрисида улар кучга киришидан камида 10 кун олдин огоҳлантириш вазифаси юклатилди. Мазкур ахборот уларнинг веб-сайтларида, ОАВда ҳамда абонентлар ва фойдаланувчилар билан ишлаш жойларида тақдим этилиши керак.

Wi-Fi хизматидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Wi-Fi хизмати ташкилотчиси ўз мижозлари ёки ташриф буюрувчиларга уни пулсиз ёки пуллик асосда тақдим этиши мумкин. Бунда хизмат кўрсатишда сессиянинг амал қилиш давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак.

Юридик шахс оператор ёки провайдер билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг аппарат-дастурий воситалари асосида ўз ҳудудида бепул Wi-Fi хизматини ташкил этиши мумкин.

Wi-Fi хизмати фойдаланувчиларнинг шахси идентификацияланганда ҳамда фойдаланилган веб-ресурслар (log-файллар) ҳисобини юритган ҳолда тақдим этилади. Бунинг учун тегишли аппарат-техник чора-тадбирлар қўлланилади.

Фойдаланувчилар шахсини идентификациялаш уларнинг мобил телефон рақами бўйича ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича амалга оширилган бошқа рўйхатдан ўтиш маълумотлари: авиа ва темир йўл чипталари, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш маълумотлари ва бошқалар асосида амалга оширилади.

Телефон рақами бўйича идентификациялаш учун бу рақамга бир марта SMS-пароль юборилади ва фойдаланувчи аутентификация қилинади. Паролнинг активлик муддати – 10 дақиқадан кўп эмас. Бунда хабарнинг сир сақланиши таъминланади.

«Ёмон» интернет учун жавобгарлик

Маълумотлар узатиш тармоғида носозликлар юзага келганда оператор/провайдер шартномада белгиланган муддатларда уларни бартараф этишлари шарт. Кўрсатилган муддатлар кечиктирилган тақдирда абонентнинг талабига кўра шартномада кўрсатилган миқдорда жарима (пеня) тўлайдилар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 12 октябрдан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг