Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Windows 11 чиқишига ишора: «Microsoft» рамзий пост қолдирди

Windows 11 чиқишига ишора: «Microsoft» рамзий пост қолдирди

Фото: «Microsoft»

«Microsoft» компанияси 24 июнга мўлжалланган тадбирини тизер қилишни охирги ҳафталарда авжига чиқарди: қизиқроқ нарса тақдим этадиганга ўхшайди. «Twitter»да қолдирган охирги пости билан шунга ишора қилаётгандек.

Компания ўз аккаунтида мияга дам бериш зарурлигини уқтирган. Ва ушбу суратни илова қилган:

Расмдан «11» рақамини ўқиш ва уқиш мумкин. Янги амалий тизим ҳақида гап-сўз йўқ, аммо бу бўлғуси Windows 11 тизери эмасмикан? Чунки «Microsoft» илгари ҳам бунақа «сюрпризлар»ни кўп қилган.

Компания раҳбари Сатя Наделла яқиндагина «Microsoft»  Windowsнинг яқин ўн йилликдаги энг муҳим янгиланишини тайёрлаётгани ҳақида сўз очганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг