Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Windows»да ўчириб бўлмайдиган вирус топилди

«Windows»да ўчириб бўлмайдиган вирус топилди

Фото: «redeszone.net»

«Windows» амалий тизими фойдаланувчилари ўчириб бўлмайдиган вирусни топишди — у «All-Radio 4.27 Portable» дастурида жойлашган, деб хабар бермоқда «Life.ru».

«Bleepingcomputer» портали ёзишича, бу зарарли дастурий таъминотни «Malwarebytes» форуми қатнашчилари топишган. Вирус «Windows»да ишловчи барча компьютерлар учун хавфли.  Ўзларича вирусдан қутулишга уринган форумчилар буни эплай олишмади.

Аксарият фойдаланувчилар «Windows» фаоллаштирувчиларини юклаб олишганидан сўнг компьютерга вирус юққанини билиб қолишган. Кейин аниқланишича, калит ўрнига юзерларга aimp реклама пакети келиб тушган — вирус сабабчиси шу пакет бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, «All-Radio 4.27 Portable» — россияликлар ишлаб чиққан, мусиқа тинглаб, телекўрсатувлар томоша қилишга мўлжалланган бепул плеер саналади. Хабарларга кўра, бу дастурни бузган хакерлар ҳақиқийси ўрнига сохтасини тарқатишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг