Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хакерлар 21 миллион фойдаланувчининг «хотираси»ни ўғирлашди

Хакерлар 21 миллион фойдаланувчининг «хотираси»ни ўғирлашди

Фото: «Techspective.net»

«Timehop» сервисининг 21 миллион фойдаланувчиси маълумотлари 4 июль куни уюштирилган киберҳужум оқибатида хакерлар қўлига тушган. «Life.ru» ёзишича, бу ҳақда сервис блогида хабар қилинган.

«Timehop» вакиллари кибержиноятчилар маълумотларни ўмариш учун булутли серверга киришганини айтишмоқда. Йўқолган нарсалар: номлар, электрон почта манзиллари, телефон рақамлари. Фойдаланувчиларнинг фотосуратлари ва постлари дахлсиз қолган.

Айни пайтда «Timehop» тизимга кириш калитларини ўчириб қўйиб, ахборот хавфсизлиги мутахассислари билан иш олиб боряпти. Ҳар бир фойдаланувчининг логини ва пароли янгиланди.

«Timehop» хотиралар сервиси ҳисобланади: турли ижтимоий тармоқларга уланиб, фойдаланувчиларга улар билан аввал содир бўлган муҳим воқеа ва саналарни эслатиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг