Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хакерлар «Coincheck» биржасидан 400 млн. долларлик криптовалюталарни ўмаришди

Хакерлар «Coincheck» биржасидан 400 млн. долларлик криптовалюталарни ўмаришди

Дунё криптовалюталари.

Фото: «Trend»

Япониянинг «Coincheck» биржасидан хакерлар 526 млн. бирлик (токен)ка тенг NEM криптовалюталарини ўғирлашди, бу қарийб 400 млн. долларни ташкил этади. Биржа вакиллари фавқулодда чақирилган матбуот анжуманида буни маълум қилишди, хабар беради «Bloomberg».

«Coincheck» — энг йирик япон криптобиржаларидан бири.

Биржа таъсисчиларидан бири Юсуке Оцуканинг таъкидлашича, 500 миллиондан зиёд NEM токенларининг қай тарзда йўқолгани ҳозирча компанияга маълум эмас. У мижозлар жамғармалари хавфсизлигини кучайтириш учун компания бор имкониятларини ишга солаётганини таъкидлаган.

NEM криптовалютаси бозор қиймати бўйича дунёда ўнинчи ўринда туради. Киберҳужум ҳақидаги хабардан сўнг унинг қиймати 7,5 фоиз пасайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг