Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси: ҳаммаси режадагидек

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси: ҳаммаси режадагидек

Фото: «Mitc.uz»

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2017 йил 29 август, ПҚ-3245-сон)га мувофиқ, 2019—2023 йилларда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар ва ягона технологик ёндашувни ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори (2018 йил 7 май, 343-сон)га мувофиқ «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг техник ҳужжатлари (Концепция, Бош техник топшириқ, Техник иқтисодий ҳисоб) Халқаро консалтинг компанияси («PWC») экспертлар гуруҳи билан биргаликда тегишли идоралар ва вазирликлар иштирокида ишлаб чиқилди.

Биринчи босқичда 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шу асосда Тошкент шаҳридаги барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик — 101, 102, 103, 104, 1050, 1055 хизматлари Ягона вазиятлар марказига жамланади ҳамда умумий 112-навбатчилик хизмати доирасида фаолияти ташкил этилади. Бунинг натижасида, фавқулодда вазиятлар хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизми жорий этилади. Тошкент шаҳрида «112» Ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш бўйича Техник топшириқ ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича 11,328 млн. евролик шартнома имзоланиб, 2020 йил 1 июль ҳолатига 4,1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсида 19 та «Nexia-3» русумли автотранспортга мобил комплекс ускуналари ўрнатилиб, ишга туширилган.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида «Хавфсиз шаҳар» сайёр лойиҳаси доирасида жами 142 та ижтимоий соҳа объекти ва аҳоли гавжум жойларда жами 898 дона интеллектуал видеокузатув тизими қурилмаси ўрнатилиб, ишга туширилди.

Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича бир нечта компанияларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишини фото-видео қайд этиш бўйича берган таклифлари ва техник ечимларидан ҳамкор компанияни танлаб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Чорвоқ» эркин туристик зонасида «Хавфсиз туризм» лойиҳасини амалга ошириш бўйича 146 та ижтимоий объектга 500 дан ортиқ видеокузатув камераси, радар ва ноқонуний автотураргоҳни аниқлаш ускунаси ҳамда асосий чорраҳаларда фото-видео қайд этиш қурилмаларини ўрнатиш юзасидан лойиҳа амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида «Чорвоқ» эркин туристик зонасида оптик толали алоқа линияларини қуриш, видеокузатув тизими қурилмаларини монтаж қилиш, йўл ҳаракти хавфсизлигини фото-видео қайд этиш тизими қурилмаларини етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг