Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Хазина» компютер. Ҳам уйингни иситасан, ҳам ойига 900 доллар ишлаб топасан

«Хазина» компютер. Ҳам уйингни иситасан, ҳам ойига 900 доллар ишлаб топасан

«Хазина» компютер.

Фото: «Нi-tech.mail.ru»

«The Next Web» нашри муҳаррирлари уйига «майнинг ферма» ўрнатиб, ойига 900 долларлик криптовалюта ишлашди. Қўшимчасига уйини ҳам иситишди.

Журналистлар «Comino» компаниясидан тайёр «майнинг ферма» сотиб олишди. ASUS Mining P106-100 6G — саккиз видеокарталик компютер бўлиб, махсус «майнинг» (пул ишлаб топиш) учун яратилган.

Уни уч кулерлик ва махсус сувли совутиш тизимли темирдан ясалган ихчам корпусда йиғишган.

Компютерда «Ubuntu» тизими ўрнатилган бўлиб, махсус «майнинг» учун моделлаштирилган. Шунинг учун уни электр тармоғи ва интернетга улаб, электрон ҳамённи қўшиб қўйиш, кифоя.

Бир ойда ферма 1,2 «эфир» (Ethereum) «майнинг» қилди — 900 доллар ишлаб топди.

Бу ҳам етмаганидек, журналистлар бу «хазина» компютер эвазига иситиш тизимидан ҳам иқтисод қилиб қолишди. Тизим доимий 60 даража ҳароратда ишлаб турди. Қиши унчалик қаттиқ келмайдиган амстердамлик муҳаррирлар учун битта хона ҳароратини меъёрида сақлаб туришга шунинг ўзи етарли бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг