Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» ақлли югуриш йўлагини яратади

«Xiaomi» ақлли югуриш йўлагини яратади

Фото:«Bigmir.net»

«Xiaomi» компанияси краудфандинг платформасида «WalkingPad» номли югуриш йўлакчасини тақдим этди. Бу ҳақда «Bigmir» нашри хабар қилмоқда. Йўлакча тезликни автоматик бошқаради ва қулай сақланиши учун уни йиғиб қўйса бўлади.

«WalkingPad»нинг тезлик диапазони соатига 0,5 дан 6 километргача бўлиши мумкин. Конструкция 90 кг.гача бўлган вазнга мўлжалланган.

Ишлаб чиқарувчи югуришни энди бошлаганларга пульт орқали бошқариладиган режимда шуғулланишни тавсия этади. Автоматик режимда фойдаланувчи олд томондан югурганда йўлакча тезлашади, орқа томондан югурганда эса секинлашади.

Қўшимча имкониятларидан бири — «Mi home» «ақлли» уйни бошқариш иловаси билан синхронлашиш. Масалан, югуриш чоғида «Xiaomi» телевизорида уй билан боғлиқ статистика кўрсатилиши мумкин.

Машқлардан сўнг «WalkingPad»ни иккига буклаб, жиҳозлар остига киргизиб қўйиш мумкин. Қурилманинг қалинлиги букилган ҳолда 12,9 сантиметрни ташкил этади. Шунингдек, уни кўчириш учун ғилдиракчалари ҳам мавжуд.

Айни дамда йўлакча Хитойда 270 долларга баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг