Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» бир марталик қувват билан 45 кунгача ишлай оладиган «ақлли» соатларни сотувга чиқарди

«Xiaomi» бир марталик қувват билан 45 кунгача ишлай оладиган «ақлли» соатларни сотувга чиқарди

Уларнинг нархи 99 долларни ташкил этмоқда

Фото: «ITC.ua»

«Xiaomi» компанияси ўзининг «Huami Amazfit Bip» «ақлли» соатларини жаҳон бозорига олиб чиқди. Унинг нархи 99 долларни ташкил этмоқда, деб хабар берди «ITC.ua».

«Amazfit Bip» шу турдаги бошқа қурилмалардан ўзининг автономлиги билан ажралиб туради. Соатнинг сиғими 190 мА/соат бўлган аккумулятори бир марта қувватлантирилса 45 кунгача хизмат қилиши мумкин. Уни тўлиқ қувватлантириш эса 2,5 соатни талаб этади.

«Amazfit Bip» «ақлли» соатларининг корпусини шакли тўртбурчак. Шу билан бирга қурилма корпуси поликарбонатдан ишланган бўлиб, оғирлиги атига 31 граммга тенг. 

Гаджетга 1,28 дюймли, «2.5D Corning Gorilla Glass 3» ойнаси билан ҳимояланган дисплей ўрнатилган. Айнан шу дисплей қурилманинг бу қадар узоқ автономлигини ва кундуз кунги ёрқин нурларда ҳам экран ичини бемалол ўқиш имкониятини таъминлайди.

«Amazfit Bip» юрак ритмини ўлчашга қодир, геомагнит, атмосфера босими ўлчовчи датчиклар ўрнатилган. «Amazfit Bip» соатлари GPS ёқилганида ҳам 22 соат ишлай олади. Соатлар физик фаолликка қараб бир нечта иш режимида ишлай олади, у юришни, югуришни ва велосипедда ҳаракатланишни фарқлай олади. Бироқ сузишда самарали эмас. Шу билан бирга соатлар чангдан ҳимоя қилувчи «IP 68» класси билан жиҳозланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг