Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Xiaomi энг кучли смартфонларни ишлаб чиқарди

Xiaomi энг кучли смартфонларни ишлаб чиқарди

Фото: «Xiaomi»

Xiaomi компанияси Black Shark линиясининг янгиланган ўйин учун мўлжалланган смартфонларини тақдим этди. Бу ҳақда Хитойнинг Engadget нашри маълум қилди.

Компания янги ишлаб чиқилган иккита қурилмани намойиш этди — Black Shark 4S ва Black Shark 4S Pro. Смартфонлар ўйинчиларга мўлжалланган бўлиб, қурилмалар ишлашининг юқори тезлиги ва ўйин функцияларининг мавжудлиги билан ажралиб туради.

Black Shark 4S асосий модели 6,67 дюймли AMOLED E4 экранига эга, ўлчамлари 2400х1080 пиксел ва частотаси 144 герц, Snapdragon 870 процессори, 8 гигабайтли оператив хотира ва 128 гигабайтли ички хотира мавжуд. Қурилмада 48, 8 ва 5 мегапикселли линзали учта камера ва 120 ватт кучланишда тез заряд олувчи 4500 миллиампер соатлик батарея мавжуд. Қурилма ён тугмачада бармоқ изи сенсори ва юзни аниқлаш функцияси билан таъминланган.

Black Shark 4S Proнинг энг яхши модели Snapdragon 888+ флагманининг 12 гигабайтли тезкор хотираси ва 256 гигабайтли ички хотираси, 64, 8 ва 5 пикселли линзали уч турдаги камеранинг мавжудлиги билан биринчисидан фарқ қилади.

Black Shark 4Sнинг бошланғич нархи 2699 юандан бошланади, Black Shark 4S Proнинг асосий нархи 4799 юань деб баҳоланмоқда.

Сентябрь, март ойида чиқарилган Xiaomi Black Shark 4S Pro ўйин смартфони машҳур AnTuTu бенчмаркида етакчи бўлди. Iqoo 8 Pro иккинчи, RedMagic 6 Pro учинчи ўринни эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг