Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xiaomi Redmi 7»: 28 миллион киши учун антиқа трансляция

«Xiaomi Redmi 7»: 28 миллион киши учун антиқа трансляция

Фото: «GizChina»

«Xiaomi» компанияси янги «Redmi 7» смартфонининг бир қувват олишда қанча вақт ишлаб беришини кўрсатиш мақсадида «Weibo» ижтимоий тармоғида онлайн трансляция уюштирди. Бу ҳақда «GizChina» хабар берди.

Фото: «GizChina»

Трансляцияни 28 миллион киши кўрди, шулардан 5 миллион нафари ёзувни репост қилди. Стрим 435 соат давом этди — «Redmi 7» 4000 мАс аккумулятори ҳамда тежамкор технологиялар сабабли кутиш тартибида 18 кун ва 3 соатгача ўчмади.

Дарвоқе, трансляцияни охиригача кўришга 205 кишининг сабри чидаган...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг