Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой аэропортида қалбаки ҳужжатни бир сонияда аниқловчи тизим ўрнатилади

Хитой аэропортида қалбаки ҳужжатни бир сонияда аниқловчи тизим ўрнатилади

Фото: «ЭКД»

Хитойлик муҳандислар аэропортда автоматик рўйхатдан ўтишда юзни танишга қодир янги тизимдан фойдаланиш ниятида. Тизим бутун мамлакат бўйлаб қўлланилишидан олдин, дастлаб Чанша шаҳридаги аэропортда (жорий йилнинг май ойида), кейин эса Шенси провинциясидаги Юйлинь аэропортида қўлланилади, деб хабар берди «NV.ua».

Ҳозирги кунда юзни танишга қодир қўшимча тизим Хитойда жойлашган 62 та аэропортнинг 557 коридорида мавжуд, жумладан, Шанхай халқаро аэропортида ҳам.

Мазкур тизими йилига 30 миллион йўловчига хизмат кўрсатишга қодир аэропортда синаб кўрилганида, у тахминан 80 фоиз аниқликда ишлаган ва жуда самарали бўлган.

«Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш, йўловчининг юзи билан шахсни тасдиқловчи гувоҳномадаги суратни солиштириш учун бир сониядан камроқ вақт кетади», — дейди Чунцин институти интеллектуал хавфсизлик маркази Ши Юй.

Олимнинг айтишича, агарда тизим ўрнатилгудек бўлса, йўловчилар рўйхатга олиш жараёнида қийналиб навбат кутиб ўтирмасдан, шундай ўтиб кетаверишади, ҳамма ишни тизимнинг ўзи бажаради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг