Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой БМТга аъзо мамлакатларга ўзининг космик станциясидан фойдаланишни таклиф этди

Хитой БМТга аъзо мамлакатларга ўзининг космик станциясидан фойдаланишни таклиф этди

Фото: «ГАЗЕТА.RU»

Хитойнинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Ши Жунцзюан маълум қилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) аъзо барча давлатлар Хитой коcмик станцияларидан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади, деб хабар берди «NV.ua».

Станцияни космосга учириш 2019 йилга режалаштирилган.

«Хитой космик станцияси нафақат Хитойнинг ўзига, балки бутун дунёга тегишли. Ҳудуди ва техник жиҳатдан ривожланганидан қатъий назар барча мамлакатлар тенг асосда ҳамкорлик қилиши мумкин», — дейди Ши Жунцзюань.

Эслатиб ўтамиз, Хитой 17 май куни «OS-X Chongqing Liangjiang Star» биринчи тижорий ракета ташувчисини учирган эди.

Мазкур ракета тўлиқ Хитойнинг «OneSpace Technology» компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг