Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой энг узоқ давом этувчи фазовий сафарга старт берди (видео)

Хитой энг узоқ давом этувчи фазовий сафарга старт берди (видео)

Фото: «Синхуа»

Хитойнинг бошқарилувчи фазовий кемаси — «Шэнчжоу-13» муваффақиятли парвоз қилди. Бу ҳақда «Синхуа» бугун, 16 октябрь куни хабар берди.

Уч кишилик экипаж «Тянгун» станциясидаги «Тянхэ» асосий модулига йўл олди. Бу хитойлик фазогирларнинг энг давомли миссияси бўлади — улар олти ойни фазода ўтказишади.

«Шэнчжоу-13»  кемаси старт берилганидан олти ярим соат ўтиб юқорида номи келтирилган станция модели билан туташган.

Кемани фазога «Чанчжэн-2F» («Буюк юриш-2F») ракета-ташувчиси олиб чиқди. Ракета мамлакат шимоли-ғарбидаги Гансу провинциясида жойлашган Цзюцюан космодромидан учирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг