Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда эгилувчан аккумуляторларнинг янги тури ихтиро қилинди

Хитойда эгилувчан аккумуляторларнинг янги тури ихтиро қилинди

Фото: «NV.ua»

Хитойлик олимлар эгилувчан интеллектуал электроника маҳсулотларига мўлжалланган эгилувчан литийли аккумуляторни яратди. Ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, янги аккумуляторлар анча барқарор, мустаҳкам ва электр қувватини ўзида яхши сақлайди, деб хабар беради «NV.ua».

Суюқ электролитларни қаттиқ элетродларга қуйиш орқали ясаладиган анъанавий батареялардан фарқли ўлароқ, янги батареялардаги электролитлар ултраюпқа металл пластиналар орасига жойлашади.

«Мазкур технология сабаб материаллар қанчалик эгилмасин ёки буралмасин тўрлар орасидан чиқиб кетмайди», — дейди Далянс кимёвий-физика институти тадқиқотчиси Чжан Хунчжан.

Унинг сўзларига кўра, янги технология асосида яратилган эгилувчан батареялар дастлабки солиштирма сиғимни 1600 мА/соатга қадар ошириш имконини беради, бу эса одатдаги литий батареялариникидан беш баробарга кўп демакдир.

«Бу турдаги батареялар жуда енгил ва юқори энергия зичлигига эга. Улар иқтисодий жиҳатдан самарадор ва оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланган», — дейди Чкан Хунчжан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг