Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда «ҳожатхона инқилоби»

Хитойда «ҳожатхона инқилоби»

Фото: «varlamov.ru»

Янги технологияларнинг кириб келиши ва «ҳожатхона инқилоби»нинг бошланиши сабаб Хитойда жамоат ҳожатхоналаридан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлди. Масалан, эндиликда бу ерда телефонни қувватлантириш, ҳарорат ва ҳаво намлиги кўрсаткичларини билиш мумкин, шунингдек хизматдан фойдаланишда юзни таниш технологиясидан фойдаланилмоқда, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь ойида Хунан провинциясидаги Чанша шаҳрида «ақлли ҳожатхона» очилган бўлиб, ҳозирга қадар ундан 20 мингдан зиёд одам фойдаланган. У замонавий технологиялар билан жиҳозланган, масалан, ҳожатхона қоғози ҳар бир одамга махсус аппарат орқали 40 сантиметрдан берилади, унга юзни таниш тизими ўрнатилган. Бу орқали расмийлар исрофгарчиликнинг олдини олиш ниятида.

Шунингдек, бу ердан телефонни қувватлантириш қурилмаси ҳам мавжуд, ҳожатхонада текин «Wi-Fi»дан фойдаланса бўлади.

Бундан ташқари «ақлли ҳожатхона» махсус датчиклар билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчи 10 дақиқадан ортиқ қолиб кетса, сигнал ишга тушади. Ушбу сигнал фақатгина ичкаридаги одамга эшитилади ва уни огоҳлантиради. Ҳар бир кабинага «фавқулодда ҳолатлар» тугмаси ўрнатилган.

Чунсиндаги 30 дан ортиқ жамоат ҳожатхоналари қоғоз олиш учун махсус QR-кодни сканердан ўтказиш лозим. Ҳар сафар сканер қилинганида 80 сантиметр қоғоз тақдим этилади. Бу каби технология тез орада шаҳардаги 150 дан ортиқ ҳожатхоналарда қўлланила бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Хитой 2015 йилда мамлакатдаги ижтимоий шароитни яхшилаш мақсадида умуммиллий «ҳожатхона инқилоби»ни эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг