Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик муҳандислар сувни ёруғлик ёрдамида тозалаш усулини ихтиро қилишди

Хитойлик муҳандислар сувни ёруғлик ёрдамида тозалаш усулини ихтиро қилишди

Фото: «NV.ua»

Хитойлик олимлар ифлосланган сувни ёруғлик нури ҳамда графен тўрлар ёрдамида тозалайдиган янги материални яратди, деб хабар берди «NV.ua».

Материал грефен ва титан икки оксиди аралашмасидан иборат.

Хусусан, Шанхай силикат кимёси институти илмий раҳбари Хуан Фуцяннинг маълум қилишича, графен ўзининг уч ўлчамли структураси ёрдамида «лойни ушлаб олади», фотокатализатор ҳисобланувчи титан икки оксиди эса заҳарли органик моддаларнинг фотокимёвий деградация жараёнини тезлаштиради.

Янги материал сувдаги оғир металларни камайтиради, ундан саноат чиқинди сувларини тозалашда фойдаланиш мумкин. Мазкур янгилик Шанхайда, шунингдек, Цзянсу ва Аньхой провинцияларида муваффақиятли синовдан ўтказилган.

Бир ой давомида ўтказилган синов натижаларига кўра, янги материалдан иборат тўрлар жойлаштирилган дарё ва кўллардаги сувларнинг тозалик сифати сезиларли даражада ошган. Уни ҳозирда оммавий ишлаб чиқариш бошлаб юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг