Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик ўқувчилар ҳар 30 сонияда текширилмоқда

Хитойлик ўқувчилар ҳар 30 сонияда текширилмоқда

Фото: «Pinterest»

Хитой ҳозирда ўз фуқароларини кузатиш борасида дунёга етакчига айланиб улгурди. Яқинда мамлакатда яратилган махсус датчиклар ўғри ва жиноятчиларни аниқлашда фойдаланилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Эндиликда юзни таниш технологияси Ханчжоу мактаби ўқувчиларини кузатиш учун ҳам фойдаланилмоқда, деб хабар берди «Hi-News».

Ҳар 30 сонияда юзни танишга қодир технология Ханчжоудаги 11-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари хонасидаги болаларни кузатиб туради. У ўқувчиларнинг аҳволини — жаҳли чиққанини, хурсандлигини, қўрққанини ёки хафа бўлганини аниқлаб, алоҳида-алоҳида маълумот бериб туради. Бундан ташқари тизим ўқувчилар ҳаракатини тушунади, улар ёзаётганини, ўқиётганини, ўқитувчига жавоб қайтараётгани ёки дарс вақтида ухлаётганини аниқлай олади.

Бу каби кузатув тизими орқали биринчи навбатда ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсад қилинган, бундан ташқари бу турдаги технология ўқув муассасаларида нохуш ҳодисалар олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг