Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда навбатдаги марказ иш бошлади

Хоразмда навбатдаги марказ иш бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли ва ёшлар учун Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда.

Мазкур ўқув марказларидан яна бири жорий йилнинг 23 ноябрь санасида Хоразм вилояти Шовот туманида очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Ўқув маркази Хоразм вилоятида ташкил этилган еттинчи ўқув маркази ҳисобланади.

Рақамли технологиялар ўқув марказини очилишига бағишланган тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Жамшид Эгамбердиев, Шовот тумани ҳокими Хакимбой Отахонов, АКТ вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зафар Каримов ҳамда меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этдилар.

Фото: «Xabar.uz»

Ўқув марказини ташкил этиш учун Шовот туманидан «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танлаб олинди ва тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Рақамли технологиялар ўқув маркази замонавий компьютер техникалари, робототехника жиҳозлари, принтер, киберспорт ўйинлари ускуналари ва бошқа энг сўнги русумдаги техника воситалари билан жиҳозланди. Ўқув марказида аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари ҳамда малакасини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилди.

Фото: «Xabar.uz»

Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш, киберспорт ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда билимини оширадилар. Шунингдек ахборот технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш, стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар.

Шу билан биргаликда ўқув марказида тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимларини замонавий ахборот технологиялари соҳасида малакасини ошириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг