Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ягона порталда 23та янги хизмат йўлга қўйилди

Ягона порталда 23та янги хизмат йўлга қўйилди

Жорий йилнинг учинчи чорагига қадар Ягона порталда 23 та янги интерактив давлат хизматлари жорий этилди. Бу ҳақда «UZINFOCOM» ягона интергратори матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) «бир дарча» тамойилида хизмат кўрсатмоқда.

Ягона портал фойдаланувчиларга давлат органлари томонидан кўрсатиладиган бир томонлама, икки томонлама ва транзакцион шаклдаги интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Интерактив давлат хизматлари Йиғма реестри 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.

Йиғма реестрга киритилган интерактив давлат хизматлари мажбурий тартибда Ягона портал орқали берилиши керак.

Ҳозирга кунга келиб, Ягона портал томонидан 127 та интерактив давлат хизмати фойдаланиш учун тақдим этилган бўлиб, ҳар бир фойдаланувчига масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилган.

2018 йилнинг 21 ноябр ҳолатига кўра, Ягона портал орқали амалга оширилган мурожаатлар сони 3.2 млн., порталдан рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 57.7 минг ва Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилган мурожаатлар сони 2.2 млн.ни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг