Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир номинация: «MDC Uzbekistan» компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

Яна бир номинация: «MDC Uzbekistan» компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

Смартфонлар ишлаб чиқарадиган «MDC» бренди блогерлар чемпионати учун «Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинациясини жорий қилди.

Ҳозирги кунга келиб жаҳонда мобиль технологияларга бўлган талаб шиддат билан ўсиб бормоқда. Шундай юқори талабни ҳисобга олган ҳолда кўплаб технологик компаниялар истеъмолчиларга яхши техник хусусиятларга эга ҳамёнбоп қурилмаларни ишлаб чиқармоқда. Табиийки, бундай ёндашув мобил технологиялар соҳасида кўплаб трендларни юзага келтирмоқда.

«Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинацияси учун чемпионат иштирокчиларидан айни кунда тақдим этилган ёки этилаётган яхши техник параметрлар билан таъминланган ҳамёнбоп (!) смартфон(лар) тўғрисида ёзилган таҳлилий ёритилган матнли-тавсифлар (ичида фото, видео, графика элементлари билан) шаклидаги материаллар қабул қилинади. Тавсифда смартфоннинг хусусиятлари батафсил ва таққосан кўрсатилган бўлиши керак. Материалнинг сифати ва баён усулига алоҳида эътибор берилади.

Номинация ғолиби ахборот технологияларини ўзбек тилида ёритадиган таниқли «Terabayt.uz» таҳририяти томонидан аниқланади. Мазкур номинация бўйича Блогерлар чемпионати иштирокчилари орасидан бир нафар ғолиб бўлиши мумкин. Номинация ғолиби қўш камерали ва HD-экран билан жиҳозланган ноодатий дизайндаги «MDC Prime Lite» смартфони билан тақдирланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг