Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ирригация институтида онлайн ва видеодарслар ташкил қилинди

Ирригация институтида онлайн ва видеодарслар ташкил қилинди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида UZREPORT TV телеканали орқали онлайн ва YouTube канал орқали видеодарслар ташкил қилинди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида YouTube канали орқали фанларга оид институт профессор-ўқитувчиларининг видео маърузалари жойлаштириб борилмоқда.

Видеомаърузалар институт таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига ўтиладиган фанлар бўйича Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг Медиа марказида тасвирга олинмоқда. Ҳозирги кунга келиб 100 та видеомаъруза тасвирга олинган.

Талабалар видеодарсларни ўзларига қулай вақтда кўриш имкониятлари мавжуд бўлади. Видеомаърузалар мунтазам равишда UZREPORT TV телеканалида душанбадан-жумагача намойиш этилмоқда. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун MOODLE масофавий таълим (moodle.tiiame.uz) тизими йўлга қўйилган. Телеграмм мессенджерида институт барча гуруҳларига группалар очилиб фан ўқитувчилари бириктирилган ҳамда фанлар мавзулари бўйича презентациялар, маъруза матнлари ва турли амалий топшириқлар жойлаштирилмоқда.

Институт қошидаги «Интер-Хаус» академик лицейи ўқитувчилари томонидан лицей ўқувчилари учун фанлар бўйича UZREPORT TV телеканали орқали онлайн дарслар йўлга қўйилди. Онлайн дарслар ҳафтанинг душанбадан-жумагача бўлган кунлари соат 10-30 дан бериб борилмоқда. 

Р.Жуманиёзов,
Институт матбуот хизмати раҳбари

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг