Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Atom» браузери чиқарилди. Афзаллиги нимада?

«Atom» браузери чиқарилди. Афзаллиги нимада?

Фото: hi-tech.mail.ru

«Mail.Ru Group» фойдаланувчиларнинг хавфсизлиги ва дахлсизлиги «биринчи план»га чиқарилган янги — «Atom» браузерини чиқарди

Айтилишича, «Atom» браузерида асосий ойнадан туриб фойдаланиш мумкин бўлган махсус хавфсизлик панели бор: унда қайси сайтга нималарга рухсат этилганини текшириб кўриш мумкин.

Масалан, бу браузерда камерадан, микрофондан фойдаланишни ёки рекламани блокировка қилиш мумкин.

Бу ҳаммаси эмас: агентлик қўшимча қилишича, «Atom»да инкогнито (махфий ишлаш) режими ҳам бор.

Айни пайтда браузер бета-тест жараёнидан ўтмоқда. Ишлаб чиқарувчи ундаги RCE-заифликни топганга 1 миллион рубль мукофот пули ваъда қилган.

Агар қизиқувчилар бўлса, «Atom» мана бу ҳаволада жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг