Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қурилма. Бир вақтнинг ўзида ҳам қулфлайди, ҳам пломбалайди

Янги қурилма. Бир вақтнинг ўзида ҳам қулфлайди, ҳам пломбалайди

Фото: «5Колесо»

«ELDAS» масъулияти чекланган жамиятининг илмий ходими Дурбек Якубов томонидан автофургонлар, темир йўл цистерналари, омборхоналар эшикларини қулфлаш ва бир пайтнинг ўзида пломбалаш имконини берувчи беркитиш-пломбалаш ускунаси ихтиро қилинди.

Янги ишланма очишга бардошли, яъни ишончлилик даражаси юқори бўлиши билан бирга қурилмани қулфлашда кўп куч сарфини талаб қилмаслиги билан ўзига хосдир. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Беркитиш-пломбалаш қурилмаси бунгача маълум бўлган шу турдаги қурилмалардан тубдан фарқланади, энг аввало, у конструкциянинг пишиқ ва мукаммал техник ечим билан бажарилгани, бундай қурилмаларга қўйиладиган замонавий хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бериши билан афзалдир. Бундан ташқари, бу қурилмани саноат ишлаб чиқаришининг барча соҳалари ва яна кўплаб бошқа тармоқларда қўллаш имконияти мавжудлиги, унга бўлган талабнинг юқори бўлишини таъминлайди.

Агентлик томонидан қурилма яратувчиси Д.Якубовга IAP 05509 рақамли патент топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг