Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония почтаси ходимлари камлиги учун дронларни ишга солди

Япония почтаси ходимлари камлиги учун дронларни ишга солди

Фото: «The Drive»

Япония почта оператори — «Japan Post» Фукусима префектурасида мамлакатдаги илк дрон почтасини йўлга қўйди. Албатта, японлар технологик илғор халқлигига кўникиб қолганмиз, аммо навбатдаги чора биринчи навбатда почта ходимлари етишмовчилиги билан боғлиқ.

«The Japan Times» хабар беришича, почта оператори ҳужжатларни етказиб бериш учун 7 ноябрь куни дронларни синовдан ўтказиб кўрган: тўртпарраклар болалар чизган расмлар ва янги йил откриткаларини Минамисома шаҳридан Нами шаҳрига етказиш учун тўққиз километр масофани 15 дақиқада учиб ўтди.

Энди дронларни ҳақиқий иш кутяпти. Илгари операторлар тўғридан-тўғри кўринмайдиган масофада дронларни учиришлари қонунан тақиқловда эди, энди эса агар тўғридан-тўғри трансляция ва сифатли бошқарув тизими кафолатланса, компаниялар почтасини бемалол ташийверади.

«Japan Post» 2 килограммгача юк кўтарадиган, 54 км/соат тезликда учадиган дронлардан фойдаланмоқчи. Аввалига почта ва реклама буклетлари етказилади, иш ривожига қараб, навбат ҳужжатларга ҳам етиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг