Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда «аватар» робот яратилади (видео)

Японияда «аватар» робот яратилади (видео)

Фото: «Forbes»

«XPRIZE» компанияси Япониянинг «All Nippon Airways» авиакомпанияси билан биргаликда «аватар» роботни яратишга 10 миллион доллар сармоя киритди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

«Аватар» роботнинг ғояси шундан иборатки, бунда инсон виртуал реалликдан фойдаланган ҳолда одамсимон механизм ичига «кириб», ундан дунёнинг исталган еридан туриб бошқа бир одам ёки атроф-муҳит билан муносабат ўрнатади.

Бу имкониятлар Фукусимада содир бўлгани каби табиий офатларда ёрдам беради. Бунда робот ўта оғир муҳитларда инсон уддалай олмайдиган вазифаларни бажариши мумкин. У ўз оператори ҳаракатини такрорлашга ва атрофдаги барча маълумотларни унга узатишга қодир бўлади.

Бунда мураккаб сунъий интеллектни ишлаб чиқиш керак эмас — чунки барча функцияларни оператор бошқаради. Шундай қилиб, дунёнинг исталган нуқтасидан туриб экспертни жалб қилиш ва муаммони бартараф этиш мумкин.

Тизим тайёргалик кўрмаган оператор томонидан бошқарилиш учун етарли даражада енгил бўлиши ва кўплаб вазифаларни уддалай олиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг