Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониялик дастурчи «iPhone Х» ёрдамида «кўринмас ниқоб» яратди

Япониялик дастурчи «iPhone Х» ёрдамида «кўринмас ниқоб» яратди

«iPhone Х» ёрдамида «кўринмас ниқоб».

Фото: «NV.ua»

Япониялик ўйин дастурларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Казуя Ноширо «iPhone Х» имкониятларидан фойдаланиб «кўринмас ниқоб» яратишга муваффақ бўлди. Ноширо ниқоб билан боғлиқ ўз ишини блогига ёзиб қолдирди. Бу ҳақда «Verge»га таяниб, «NV.ua» хабар берди.

Ноширо ён атрофга ўгирилиб, бошини қимирлатганида унинг юзидаги ниқоб дастурчи орқасидаги деворнинг тасвирига тақлид қилди. Унинг ўз обуначиларига таъкидлашича, бу ихтирони ўзи яратган: Ноширо «iPhone Х»ни янги ўйинлар учун синовдан ўтказмоқда.

Обуначиларнинг илтимосларига қарамай Ноширо ниқобнинг ишлаш принципи ҳақида батафсил маълумот бермади. Бироқ авваллига у ўзнинг ортидаги девор тасвирини яратгани, шундан сўни юзини «шаффоф» қилган ҳолда маскировка қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шу сабабли юзининг ўрнига видеода орқа фоннинг тасвири кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг