Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японлар «ўзини ўзи қайта тиклашга қодир ойна»ни яратди

Японлар «ўзини ўзи қайта тиклашга қодир ойна»ни яратди

Фото: «Emaze»

Профессор Такузо Айда бошчилигидаги Токио университети олимлари дунёда биринчи бор «ўзини ўзи қайта тиклашга қодир ойна»ни яратишга муваффақ бўлди, хабар берди «Daily Tech Info».

Ушбу «ойна» агарда синиб қолса, уни яна бирлаштириш, хона ҳароратида бир неча соат босим остида унинг дастлабки структураси ва механик мустаҳкамлигини мутлақ қайта тиклаш мумкин.

Ўзини ўзи қайта тиклашга қодир ойна таркибининг асосини тиокарбамид полиэфири ташкил этади. У ташқи юзаси силлиқ ва шаффоф бўлган қаттиқ полимер материалдир. Ушбу материал саноатда бошқа полимерларни олишда хомашё бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, у «молекуляр крахмал» деб ҳам аталади ва биологик келиб чиқиши юзасидаги органик молекулаларини сақлаб қолиш хусусиятига эга.

Япон тадқиқотчилари тиокарбамид полиэфирига ўхшаш кўплаб материалларни синтез қилиб кўрди. Аниқланишича, ўзини ўзи қайта тиклайдиган ойна қисқа полимер занжирларига нисбатан юқори ҳаракатга эга бўлиши, материал структураси водород алоқаларининг таъминланишига хизмат қилиши каби шартларга риоя этмоғи лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг