Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японлардан яна бир самарали ишланма

Японлардан яна бир самарали ишланма

Foto: «Daily Tech Info»

Хона ҳароратида ишлайдиган термоэлектрик генераторлар яқин орада ҳақиқатга айланади.

Осака университети олимлари «Hitachi» компаниясининг муҳандислари билан етарлича юқори термоэлектрик хусусиятлар ва хона ҳароратида ишлай оладиган самарали янги материални яратди, деб хабар беради «Daily Tech Info».

Махсус материалдан ясалган термоэлектрик генераторлар ўзининг бир томони иккинчисига нисбатан иссиқроқ бўлганида электр токини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бундан ташқари, термоэлектрик эффект тескари йўналишда ҳам ишлаши ва материаллар томонлар орасидаги градиэнт ҳароратини ҳам сақлаши мумкин. Барча турдаги термоэлектрик материаллар юқори электр ўтказувчанликка ва паст иссиқлик ўтказувчанликка эга. Бу эса ҳарорат градиэнтининг ўзбошимчалик билан ўзгаришига йўл қўймайди. 

«Афсусуки, аксарият термоэлектрик материалларнинг таркибини қиммат, камёб ва заҳарли элементлар ташкил этади. Биз ҳозирда оддий кремнийни иттербий билан бирлаштириб, силицид иттербийни олишга муваффақ бўлдик. Материал ажойиб хусусиятларга эга бўлиб, уни атроф-муҳит ҳароратида самарадор материалга айлантиради. Бу турдаги материаллардан ясалган термоэлектрик генераторлар кундалик ҳаётда фойдаланиладиган маиший технологияларда сарфланадиган энергия миқдорини камайтиришга хизмат қилади», — дейди олимлардан бири Кен Куросаки.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг