Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллалар тезкор интернет билан таъминланади

Яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллалар тезкор интернет билан таъминланади

Фото: «Xabar.uz»

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар ҳам белгилаб берилган.

Бунда:

  • кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш;
  • яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминлаш;
  • 800 минг кенг полосали уланиш абонент портларини ўрнатиш;
  • маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш;
  • 40 та сервер қурилмаси ва 5 та комплект маълумотларни сақлаш тизимини ўрнатиш;
  • мобиль алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш;
  • олис аҳоли яшаш жойларида мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш орқали 2 мингдан зиёд база станцияларини қуриш ва модернизация қилиш;
  • оптик толали алоқа линиялари тармоқларини қуриш;
  • FTTx технологияси орқали 12 000 км оптик толали алоқа линияларини қуриш;
  • лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматларини кенгайтириш назарда тутилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг