Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йирик хорижий компания Ўзбекистонга кириб келиши мумкин

Йирик хорижий компания Ўзбекистонга кириб келиши мумкин

Фото: «Nikkei Asian Review»

Кеча, 9 октябрь куни АКТ вазирлигида «Hangzhou Hikvision Technology Co., Ltd» компанияси президенти Янгжон Ху билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда ушбу хорижий компаниянинг иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда томонлар лойиҳа билан боғлиқ масалаларни биргаликда ўрганишга келишиб олдилар. Бу эса «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда концептуал ёндашувларни аниқлашда фойдали бўлиши мумкин.

«Hikvision» компанияси «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаларини амалга ошириш ва видеокузатув тизимлари соҳасидаги технологияларни жорий қилишда катта тажрибага эга. Бунга Сеул, Шанхай, Нью-Йорк, Украина, Беларусь ва Сингапурдаги 100 мингдан ортиқ IP-камерадан иборат «Хавфсиз шаҳар»ларни мисол келтириш мумкин. «Hikvision» маҳсулотлари жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатларида муваффақиятли қўлланилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг