Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эндиликда «Google Assistant» ёрдамида пул юбориш ва қабул қилиш мумкин

Эндиликда «Google Assistant» ёрдамида пул юбориш ва қабул қилиш мумкин

Фото: «ITC.ua»

«Google Assistant» овозли ёрдамчиси кўмагида эндиликда пулларни ўтказиш ва қабул қилиш мумкин. Бунга ассистентнинг «Google Pay» мобиль тўлов тизими билан интеграциялашуви натижасида эришилди, деб хабар берди «ITC.ua».

Эндиликда фойдаланувчилар овозли ёрдамчи кўмагида ўз контактлари рўйхатида бўлган исталган одамга пул ўтказиши мумкин. Бунинг учун керакли буйруқни бажариш керак, холос.

«Google Assistant» дастуридан «Android» ҳамда «iOS» тизимидаги қуриламаларда фойдаланиш мумкин. Тахминларга кўра, «Google Pay Sent» тўлов тизими тармоғида (эски номи «Google Wallet») ишлайди.

Ҳар бир транзакция қўшимча тарзда тасдиқлов сўрайди, бу орқали эса хатолик ва пул юборишдаги «нотўғри» йўналиш олди олинади.

Ҳозирча янги дастурдан фақатгина АҚШ ҳудудида фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг