Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«YouTube» ўзингизга бўлган ишончни ҳаддан ортиқ ошириб юборади

«YouTube» ўзингизга бўлган ишончни ҳаддан ортиқ ошириб юборади

Фото: «ITC.ua»

«YouTube» ва «Instagram» каби ижтимоий медиаплатформалар бизнинг ахборот олишдаги имкониятларимизни кенгайтириб юборди. Чикаго университети ходимлари Майкл Кардас ва Эд О’Брайен видео томоша қилиш бирор янгиликни ўрганишга ростдан ҳам ёрдам бериш ёки бермаслигини аниқлаш мақсадида тажриба ўтказди, деб хабар беради «ITC.ua».

Тажрибада 1003 нафар иштирокчи уч гуруҳга бўлиниб қатнашди. Улар столдаги скатертни унинг устида турган предметларни тушириб юбормасдан тортишлари лозим эди: биринчи гуруҳ видео томоша қилган, иккинчиси, ушбу амални бажаришга оид қўлланмани ўқиган, учинчиси эса — режани ўзлари тузган. Натижада 5 сонияли видеони 20 маротаба кўрган иштирокчилар юқоридаги амални ҳеч қандай муаммосиз бажаришларига ишонган. Қолганларда эса ишончсизлик пайдо бўлган.

Бундан ташқари, тажриба давомида тадқиқотчилар иштирокчиларга ўқув видеосини намойиш этиб, дартс ўйнашни тавсия қилган. Видеони бир неча бор кўрганлар кўпроқ балл тўплашларига ишончлари комил эканлигини ва катта эҳтимоллик билан нишонни забт этишларини таъкидлашган. Бироқ кейин маълум бўлишича, уларнинг тахминлар ҳақиқатга мос келмаган: онлайн-машқлар натижага ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, мия бошқа инсонлар бажарган ишни кўзлар орқали кўрганида, уни бажаришда ҳеч қандай қийинчилик туғилмаслигига ишонч туғдиради, бироқ аслида уни амалга ошириш жуда қийин иш.

«Интернет орқали турли видео-маслаҳатларга амал қилиш, турли ҳаракатларни такрорлашда жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳаддан ортиқ ўзига бўлган ишонч пайдо бўлгани билан, кутилган натижага эришилмаслиги ва нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин», — дейди Кардас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг