Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«YouTube» хакерлар ҳужумига учради. Энг машҳур мусиқий клип ўчириб ташланди

«YouTube» хакерлар ҳужумига учради. Энг машҳур мусиқий клип ўчириб ташланди

Фото: «Hi-News»

Ўзини «Prosox and Kuroi’sh» деб номлаган хакерлар гуруҳи «YouTube» видеохостингидаги энг машҳур мусиқий клипни ўчириб ташлади, деб хабар беради «Hi-News».

Хакерлар 5 миллиард мартадан ортиқ томоша қилинган Луис Фонси ҳамда Дедди Янки ижросидаги «Despacito» қўшиғини «Фаластинни озод қилинг» сўзлари янграган ўз клипига алмаштириб қўйган, бироздан сўнг эса ролик видеохостинг майдончасидан бутунлай йўқолиб қолган.

Шунингдек, хакерлар ҳужуми оқибатида Шакира, Тейлор Свифт, Селена Гомес ва Дрейк каби машҳур хонандалар ижросидаги қўшиқларнинг номи ҳам ўзгартирилган. Ушбу роликларнинг барчаси «Vevo» таркибига киради.

«YouTube» ҳамда «Vevo» канали раҳбарияти ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг