Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«YouTube»да хавфли вирус тарқалди

«YouTube»да хавфли вирус тарқалди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Доктор Веб» компанияси «Google» видеосервисида хавфли вирус тарқалганини маълум қилди. У зарарланган қурилмадаги файллар ва шахсий (ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар ва бошқа онлайн сервислардаги) маълумотларни ўғирлайди. Вирус айни вақтда ҳам тарқалишда давом этмоқда, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Зарарли дастур «Trojan.PWS.Stealer.23012» номини олган. Ёвуз ниятли кимсалар зарарли дастур ҳаволаларини «YouTube»даги видеороликлар остидаги изоҳларга жойлаштирмоқда. Кибержиноятчилар вирусни турли фойдали дастурлар сифатида тақдим этяпти.

Ҳаволалар «Яндекс.Диск» серверига элтади. Фойдаланувчи сайтдаги ҳаволага босиши учун ролик саҳифаларига сохта ижобий изоҳларни қолдиришмоқда. Мазкур ҳавола орқали ўтишга уринганингизда вирус компьютерингизга ўзидан-ўзи очилиб кетувчи RAR-архивини юклаб олади.

  • Вирус компютерда «Chrome», «Яндекс. Браузер», «Opera», «Vivaldi», «Kometa», «Orbitum», «Dragon», «Amigo», «Torch» браузерларидаги «Cookies» файлларни йиға бошлайди;
  • Браузерларда сақлаб қўйилган логин/пароллар;
  • Экраннинг суратини ўғирлайди.

Шунингдек, у «Windows»нинг ишчи столидан ҳам нусха кўчиради. Олинган барча маълумотлар жиноятчиларнинг серверларига юборилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг