Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрмади. «Tesla Model X» Норвегия ўрмонларида муваффақиятсизликка учради

Юрмади. «Tesla Model X» Норвегия ўрмонларида муваффақиятсизликка учради

«Tesla Model X» текис йўлдан четга чиқиши билан ботиб қолди.

Фото: «InfoResist»

«Tesla» электромобилларини оммалаштириш билан шуғулланувчи автоблогер Борн Ниланд «Model X» Норвегия ўрмонларида қандай ҳаракатланаётгани тасвирланган видеони тақдим этди, деб хабар берди «NV.ua».

Ниланд оғирлиги 2600 килограмм, «P90D» модификациясига эга умумий қуввати 762 от кучига тенг иккита электромотор ўрнатилган «Tesla Model X» электрокорссоверининг тўлиқ узатмалисини синовдан ўтказди. Тўртта ғилдиракдаги узатма ростдан ҳам «Модел Х»га қорли баландликларга кўратилишда ҳамда бошланғич даражали пастликка тушишда ёрдам берди.

Бироқ икки тонналик кроссовер текис йўлдан четга чиқиши билан ботиб қолди. Шунингдек, унинг кузовига ҳам шикаст етган.

Яқинда Австралиянинг Сидней шаҳрида истиқомат қилувчи ветеринар Сэм Ковач «Tesla Model X 90D» электрокарининг эшиги ўзидан ўзи очилиб кетганлигидан шикоят қилганди. Ковач эндиликда ўзини «Model X»да хавфсиз ҳис қилмаётганини ва электрокар ишончсиз эканлигини таъкидлаб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг