Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ZTE» компаниясини қутқариш борасида келишувга эришилди

«ZTE» компаниясини қутқариш борасида келишувга эришилди

Фото: «The National»

«The Wall Street Journal» нашри АҚШ ва Хитой ҳукуматлари ўртасида савдо масалаларини тартибга солиш тўғрисида битим имзоланганини маълум қилди. Муҳокама қилинган масалалардан бири — «ZTE» компаниясига Америка компанияларининг технологиялари ва компонентларини сотиш тақиқи бўлди. Мазкур тақиқ Эрон ва Шимолий Кореяга нисбатан жорий этилган санкциялар бузилганидан сўнг қабул қилинганди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Агарда битим амалга ошгудек бўлса, «ZTE»дан тақиқ олиб ташланади. Бунинг учун компания катта миқдорда жарима тўлаши ва ўз раҳбариятида кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириши керак бўлади. Шундай бўлса-да, «ZTE» «яшаб» кетиши мумкин, чунки Американинг «Qualcomm» ва бошқа ишлаб чиқраувчиларининг технологияларисиз компания умуман ишлай олмайди. Бундан ташқари «ZTE» АҚШда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллайди, шундай экан мазкур бозор хитойликлар учун ўта муҳим ҳисобланади.

Битим доирасида Хитой ҳукумати АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўйилган юқори тарифлардан воз кечишга ваъда берди. Жумладан, ҳар икки тараф ҳам ҳозирча битим имзоланганини расман эълон қилганича йўқ.

Хитойнинг «ZTE» компанияси Трамп маъмурияти унга Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлардан фойдаланишга тақиқ қўйганидан сўнг, «ўзининг йирик операцион фаолияти»ни тўхтатишга қарор қилганди.

«ZTE» компанияси дунёнинг 160 мамлакатида ўз бизнесини юритади, компания ходимлари сони 75 000 дан ортиқни ташкил этади. Америка бозорида «ZTE»нинг илк смартфонлари 2011 йилда кириб келган. Компаниянинг АҚШ бозоридаги улуши 25 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари «ZTE» Миллий баскетбол ассоцациясининг бир нечта жамоасига ҳам ҳомийлик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг