Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилиниши кутилмоқда

Фото: «Google.com»

2019 йил 14 июл куни Тошкент шаҳрига «Ajlan & Bros» Holding Group (Саудия Арабистони) раиси шайх Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Ажлан бошчилигидаги делегация келяпти. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ташрифни ташкиллаштирган Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси берган маълумотга кўра «Ajlan & Bros» эркаклар классик кийимларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, мамлакат ичкарисида ва бошқа араб давлатларида 45 та филиал ва 200 та улгуржи савдо пунктларига эга.

«Ajlan & Bros» раҳбариятининг ташриф дастуридан Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамасида, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раҳбарияти, Андижон ва Наманган вилояти ҳокимлари ва бошқа эҳтимолий шериклар билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ташриф якунларига кўра аниқ инвестиция лойиҳалари ва мамлакатимиз мева-сабзавот маҳсулотларини Саудия Арабистони ва бошқа қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш кутилмоқда.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring