Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Харковда шовқин гранатаси сабабли етмишга яқин киши метродан эвакуация қилинди

Харковда шовқин гранатаси сабабли етмишга яқин киши метродан эвакуация қилинди

Фото:«РИА Новости»

Харковдаги метро станциясидан етмишга яқин киши шовқинли страйкбол гранатаси туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Харков вилоятидаги Украина миллий полиция бошқармаси матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.

«Победа» метро бекатидаги электропоезд вагонида одамлар конуссимон шаклдаги буюмни аниқлашди. Шундан сўнг полиция ходимлари етмиш кишини эвакуация қилди», — дейилади полициянинг «Facebook»даги хабарида.

Ҳодиса якшанба, 15 апрель куни содир бўлган. Воқеа натижасида поездлар қатнови тўхтатилмаган. Полиция маълумотига кўра, топилган буюм шовқинли страйкбол гранатаси бўлган.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring