Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Чеченистонда Ҳабиб Нурмагомедовнинг қиёфадоши топилди (foto)

Чеченистонда Ҳабиб Нурмагомедовнинг қиёфадоши топилди (foto)

Фото: «Lenta.ru»

Чеченистон республикасида яшовчи Азиз Нуриев аралаш яккакурашлар (ММА) устаси Ҳабиб Нурмагомедовга жуда ўхшаши маълум бўлди. Ҳозир Азиз ўзининг қаҳрамони Ҳабиб билан учрашишни мақсад қилган, деб ёзади «Lenta.ru» нашри.

18 ёшли Азиз Нуриев ҳам Доғистоннинг айнан Ҳабиб Нурмагомедов туғилган туманида дунёга келган. Аввалига у аралаш яккакурашлар жангчисига ўхшашини ўзи ҳам билмаган. Соқолини олганидан ва «Instagram» ижтимоий тармоғига ўз суратларини қўйганидан сўнг кўпчилик унга Ҳабибга ўхшашини билдириб изоҳлар қолдира бошлаган. Шундан сўнг Азиз Нуриев эски суратларини олиб ташлаб, Ҳабиб Нурмугамедовга ўхшаш суратларинигина қолдиради ва ММА жангчиси билан учрашишни мақсад қилади. 

Ҳозирги кунда Азизнинг «Instagram» саҳифасига 13 мингдан ортиқроқ фойдаланувчи обуна бўлган.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring